Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Назорат тадбири: 2,1 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилинган
12:19 / 2025-01-20

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Унга кўра, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро З.Р. ўзининг яшаш хонадонида новвойхона ташкил этиб, табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланган. Бу ҳолат туфайли тизимга 362,5 миллион сўмлик зарар етказган.

Бу каби ҳолат Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида ҳам фош этилди. Яъни, “С.Ш“ оилавий корхонасига қарашли новвойхонада ҳам табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланилган ва 1,3 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилинган.

Шунингдек, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро А.М. ҳам ўз хонадонида ноқонуний иссиқхона ташкил қилиб, табиий газдан яширинча ишлатган ва давлат манфаатига 462,7 миллион сўмлик зарар келтирган.

Айни пайтда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА