French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Назорат инспекцияси текширув тадбирларини ўтказди
15:52 / 2025-08-21

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Бухоро вилояти бўлими томонидан давлат муассасаларида ўлчаш воситаларининг қонуний ҳолатини ўрганишга қаратилган текширув тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат давомида Бухоро туман ободонлаштириш бошқармаси давлат муассасасида мавжуд 17 та ўлчаш воситаси синовдан ўтказилди. Натижада уларнинг 14 таси белгиланган тартибда метрологик текширувдан ўтмагани маълум бўлди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги қонуни 16-моддасида фақат метрологик текширувдан ўтган ўлчаш воситаларидан фойдаланишга рухсат берилиши қатъий белгилаб қўйилган. Демак, аниқланган бу каби камчиликлар амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланади.

Аниқланган қонунбузарликлар бўйича муассасаларнинг масъул шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилди.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА