French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Назм ва наво кечаси”
15:15 / 2026-02-01

Буюк давлат арбоби, шоир ва олим, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан Андижон вилоятида февраль ойи “Бобур ойлиги” деб эълон қилинди.

Ойлик доирасида меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди, шунингдек, унинг илмий-ижодий меросини тарғиб этишга қаратилган адабий, маънавий-маърифий, спорт ва бошқа турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

“Назм ва наво кечаси” деб номланган ана шундай тадбирлардан бири Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб ўтди. 

Институт профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирок этган тадбир аввалида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Сўнг вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлими ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳудудий бўлими санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди. 

Бобур қаламига мансуб рубоий ва ғазаллар билан айтилган куй ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди. 

Ушбу тадбир талаба ёшларда Бобурнинг илмий-ижодий меросига бўлган қизиқишни ошириш, миллий ва маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, шунингдек, буюк аждодларимиз қолдирган бой маънавий хазинани кенг тарғиб этишга хизмат қилди.

Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (фото), ЎзА