Назарий олинган билим амалиётда билинади
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида битирув малакавий иши олди амалиётини ўтаётган ИИВ Академиясининг 30 нафар курсантлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда битирувчилардан хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш, амалиётни белгиланган тартибда ўташлари ҳамда бириктирилган мураббийлар талабларига амал қилишлари лозимлиги таъкидланиб, фуқаролар билан муносабатда ҳушмуомали бўлиш, ҳодисага ҳуқуқий баҳо бера олиш қобилиятини ривожлантириш бўйича ҳам муҳим тавсиялар берилди.
Тадбирда аъло баҳолари ва намунали хулқи билан ўрнак бўлаётган курсантларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома” берилди.
А.Бўриев, ЎзА