French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Назарбоевнинг жияни, Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан четлатилди
17:45 / 2022-01-17

Мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тоқаев душанба куни шу ҳақда фармойиш бергани айтилмоқда.

"Давлат раҳбарининг фармойишига кўра, Абиш Самат Сатиболдиўғли Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди", — дейилади Қозоғистон етакчиси сайтида жойлаштирилган фармойиш матнида.  

Ўн тўртинчи январда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати  Абиш қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллашда давом этаётгани, 13 январдан у ҳар йилги меҳнат таътилига чиққани ҳақида ёзган эди. 

Абишнинг отаси  собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг иниси бўлади бўлади. 43 ёшли Абиш 2013 йил март ойидан 2015 йил декабргача мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари,  2015 йилдан бошлаб эса,  ушбу муассасага биринчи ўринбосарликка тайинланган. 

Саккизинчи январда Миллий хавфсизлик қўмитаси  собиқ раиси  Карим Масимов давлатга хиёнат қилганликда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинроқ қўмитанинг аниқлик киритишича, у ҳокимиятни куч ишлатиб эгаллаб олиш бўйича айбланмоқда. Бундан ташқари, Масимов билан бир қаторда Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари,  Махсус топшириқлар хизмати бошлиғи  Анвар Садиқулов ва  Давлат Ергожинлар ҳам ушлангани айтилганди.