Найробидаги норозилик намойишларида 10 га яқин одам ҳалок бўлди
Кения пойтахтида 2024 йилги бюджет лойиҳаси муҳокама қилинаётган парламент биносига бостириб кирган камида 10 нафар намойишчи полиция томонидан отиб ўлдирилди.
Бугун минглаб одамлар норозилик намойиши қилиб, сиёсатчилардан баҳсли бюджет лойиҳасида таклиф қилинган янги солиқларга қарши овоз беришни талаб қилди.
Aммо лойиҳа тасдиқлангач, намойишчилар парламент биносига бостириб киришди. Намойишчилар парламентга бостириб кириш пайтида полиция ўт очишга мажбур бўлди. Камида 50 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Қабул қилинган қонун лойиҳасида янги солиқлар, жумладан, экология солиғи, нон сотиб олиш учун 16 фоиз ҚҚС, транспорт воситалари учун 2,5 фоиз солиқ тўлаш назарда тутилган. Парламент вакиллари аллақачон уларни бекор қилишга ваъда беришган.
Дипломатлар вазиятни ўта кескин деб баҳоламоқда.
ЎзА