Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Найробида 16 қаватли бино қулаб тушди
16:01 / 2026-01-04

“Standard” нашри хабар беришича, Кения пойтахти Найроби жанубий туманида қурилаётган 16 қаватли бино қулаб тушган ва бир нечта одам вайроналар остида қолган.

Таъкидланишича, қулаш пайтида бино ичида икки қўриқчи бўлган. Гувоҳлар шунингдек, яна икки йўловчи вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Кения Миллий табиий офатларни бошқариш бошқармаси раҳбари Дунcан Очиенгнинг айтишича, бино гавжум кўча яқинида жойлашганлиги сабабли вайроналар остида кўпроқ одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин. 

Айни пайтда мамлакат Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, полиция ва “Қизил Хоч” вакиллари воқеа жойида иш олиб бормоқда. 

С.Раҳимов, ЎзА