Найманликларни қийнаб келган сув муаммоси ҳал бўлди
Фоторепортаж
Наманган вилояти Поп тумани олис ҳудудларидан бири бўлган Найман маҳалласи аҳолисининг бугун қувончи чексиз. Гап шундаки, йиллар давомида найманликларни қийнаб келган тоза ичимлик суви муаммоси ниҳоят бартараф этилди.
[gallery-9010]
3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган ушбу маҳаллада “Namangan maxsus inshoot qurilish” масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳа қиймати 4 миллиард 900 миллион сўм бўлган 2 та ичимлик сув қудуғи янгидан қазилди ва 2 та сув минораси реконструкция қилинди, 28,2 км масофага сув қувурлари ётқизилиб, 640 та хонадон асосий тармоққа уланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА