English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нахчивоннинг стратегик аҳамиятига баҳо берилди
11:15 / 2025-09-02

Европа ва Осиё қитъалари ўртасидаги глобал инфратузилма йўли марказида жойлашган Нахчивон муҳим логистика марказига айланади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ бўйича махсус вакили Магдалена Гроно Озарбайжоннинг мазкур мухтор ҳудудига ташрифи чоғида гапирган.

- Бу манзилда кўплаб муҳим алоқа чизиқлари кесишади, деган мулозим. - Афсуски, бу йўлларнинг аксарияти кўп йил давомида ўтмиш можароси таъсирида ёпиқ қолди. Минтақада алоқа имконияти жуда чекланган эди. Ушбу йўллар очилиши, транспорт-коммуникация инфратузилмаси ривожланиши барча давлатлар учун манфаат келтиради. Биз айнан шундай шароитда турибмиз. Йўлларни очиш, Европа ва Осиё, жумладан Марказий Осиё давлатлари ўртасида алоқаларни кенгайтириш биз учун устувор вазифа. 

С.Раҳимов, ЎзА