Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўзга бағишланган мусобақа
16:27 / 2024-03-18

Айни кунларда Наманган вилоятининг шаҳар ва туманлари, маҳаллаларида Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида миллий кураш, югуриш каби спортнинг бир қатор турлари бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилмоқда. Шунингдек, меҳнат жамоалари, давлат ташкилотлари ва муассасаларида ҳам спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Жумладан, Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” мажмуасида вилоят суди ташаббуси билан уюштирилган мусобақада вилоят судлари ҳамда маъмурий суднинг судья ва ходимлари спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси турлари бўйича ўзаро баҳслашди. 

Мусобақада 80 нафар судья ва ходим иштирок этди, уларнинг 16 нафари хотин-қиздир. 

Қизиқарли ва муросасиз кечган турнирда даставвал ҳар бир спорт тури бўйича кучлилар саралаб олиниб, кейинги босқичда ўзаро беллашди. Ярим финал ва финал ўйинларида барча рақибларини мағлубиятга учратган спортчилар ўзаро куч синашиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. 

Хусусан, аёллар ўртасида бўлиб ўтган стол тенниси мусобақаларида вилоят маъмурий судининг иш юритувчиси Мадина Нормирзаева ғалаба қозонди. Шашка ўйинларида вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Маҳфуза Мамадалиевага тенг келадиган топилмади. Эркаклар ўртасидаги муросасиз руҳда ўтган стол тенниси беллашувларида Наманган туманлараро иқтисодий судининг ходими Шоҳруҳ Шамсиддинов ғолибликни қўлга киритди. Шахматда эса вилоят судининг бош консультанти Абдужалилхўжа Икромов муваффақиятга эришди. 

Тантанали тақдирлаш маросимида Наманган вилояти суди раиси Алишер Усмонов ғолибларга диплом, медаллар ва эсдалик совғаларини топширди. Мусобақанинг юқори савияда ўтишида яқиндан ёрдам берган “Баркамол авлод” спорт мажмуаси маъмурияти ҳамда мусобақа ҳакамлари ҳам тақдирланди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири