Наврўз – баҳорнинг гўзал нафаси, табиатнинг уйғониши, қалбларнинг янада покланиши. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан амалга оширилаётган ислоҳотлар эса ушбу байрамга янгича руҳ бағишламоқда.
Жумладан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида Наврўз байрами арафасида “Наврўз – янгиланиш ва яшариш айёми” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ушбу байрамнинг келиб чиқиш тарихи, у билан боғлиқ бўлган анъана ва қадриятларнинг чуқур ўрганилиши ва дунё миқёсида кенг тарғиб қилиниши инсоният номоддий маданий меросининг янада бойишига олиб келиши алоҳида эътироф этилди.
Мухтасар қилиб айтганда, Наврўз бирдамлик, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни кучайтириш ва инсонларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, тинчликсеварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Янгиланиш фасли турли халқлар ўртасидаги маданий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ва уларни ўзаро яқинлаштиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Гулноза Бобоева, ЎзА