Баҳорнинг иккинчи ойи давом этаётган бўлса-да юртимиз бўйлаб Наврўз шукуҳи, унинг таровати, байрам тадбирлари давом этмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтида ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев, Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов, Фанлар академияси академиклари сўзга чиқиб, Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти томонидан мамлакатимиз илм-фани ривожи йўлида олиб борилаётган кенг қамровли изланишларга юқори баҳо беришди.


“Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида ташкил этилган байрам тадбири давомида дошқозонларда миллий таомлар тайёрланиб, институт билан туташ маҳалла аҳлига, талабаларга, юртимиз илм-фани ривожи йўлида меҳнат қилган фахрий олимларнинг хонадонларига тарқатилди.
ЎзА