English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўз шодиёналари суннат тўйларга уланди
13:33 / 2023-03-13

Сирдарё вилояти Ховос тумани Гулбаҳор маҳалласи аҳолиси Наврўз байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш мақсадида ҳудудларни саранжом-саришта қилиш, дов дарахтларга шакл бериш, оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, маҳалла идораси ҳамкорлигида ўтказилган байрам тадбири аҳолига шодумонлик бағишлади. Кам таъминланган оилалар қўллаб-қувватланди. Маҳаллада дастурхон ёзилиб, шу ҳудудда истиқомат қилаётган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг тўрт нафар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.

Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳли, нуроний ва фахрийлар, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакиллари иштирок этиб, туй болаларга совғалар улашилди.

– Биз бу билан чекланиб қолмаймиз,  – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси Пардахол Аширова. – Яқинда ана шундай ижтимоий кам таъминланган оилаларнинг 50 нафарига 1 миллион сўмдан 50 миллион сўм пул маблағи тарқатган бўлсак, Наврўз байрами олдидан "Обод маҳалла – юрт кўрки" шиори остида ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашари кунларида яна 30 нафар оилага 1 миллион сўмдан, жами 30 миллион сўм ёрдам кўрсатилади.

Аҳамиятли томони фонднинг туман бўлинмаси, унинг ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан баҳор, яшариш ва янгиланиш айёми олдидан 4 та, ижтимоий кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига 75 миллион сўмдан, жами 300 миллион сўм пул маблағи ажратилиб, уларга уй-жой олиб берилган бўлса, 5 миллион сўм пул маблағи ҳисобига 1 нафар фуқарони саломатлиги тиклаб берилди.

Энг муҳими бу каби тадбирлар туманда изчил давом эттирилиб, Наврўз умумхалқ байрами кўтаринки руҳда кутиб олинади. Шунга яраша тумандаги маҳаллаларда, олис ва чекка қишлоқларда ҳам тайёргарлик ишлари қизғин давом этяпти.

 

Шуҳрат Суяров,

ЎзА