Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўз сайиллари шоду хуррамликда ўтказилмоқда
14:48 / 2023-03-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Баҳор – табиатга нафис гўзаллик, инсонларга хушкайфият олиб келиши билан бошқа фасллардан ажралиб туради. Яна бир баҳорга етказгани учун ёши улуғ бобо ва момоларимиз Яратганга шукроналар айтади. Бу фаслда қадимий байрам – Наврўз кенг нишонланади.  

Наманган вилоятида ҳам айни кунларда Наврўз тантанаси, маҳаллаларда халқ сайиллари ташкил этилмоқда.  

[gallery-11017]

Давлатобод тумани Елхон маҳалласида Наврўз сайли каттаю кичик жамлигида, шоду хуррамликда катта тантана қилинди. Тадбирда туман ҳокими А. Тожимирзаев иштирок этди.

Сайилда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда кўпни кўрган нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ёшлар билан дилдан суҳбат қурди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА