Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўз қут-барака ва тўкин-сочинлик байрами
11:47 / 2023-03-22

Халқимиз азал-азалдан Наврўзни “Йилбоши” деб бежиз айтмаган. Сабаби айнан шу байрам кириши билан дала-даштлар янги қиёфага киради, гўёки кўкламнинг майин шабадаси ҳар биримизнинг кўнглимизга ҳузур бағишлаши билан бирга бутун борлиқни уйғотиб, ғайрат-шижоат бахш этаётгандек. Халқимиз асрлар давомида одамларни маънан бирлаштирувчи, улар қалбида эзгу фазилатларни янада мустаҳкамловчи, инсонийлик, меҳр-мурувват ғояларини ўзида мужаcсам этган Наврўзни қут-барака ва тўкин-сочинлик байрами сифатида нишонлаб келади.

Она замин яшилликка бурканиб, майин шабода димоғингизга уриларкан, қалбингиз наврўз нафасини ҳис қилгандек бўлаверади. Аллақачон маҳалла гузарларда бошланган Наврўз шодиёналари эса қалбларга илиқлик улашиб, марказларга кўчган. Қашқадарё вилоятининг олис Деҳқонобод тумани аҳолиси ҳам бу йилги наврўзни ҳар қачонгиданда кўтаринки кайфиятда қарши олди.

Байрам муносабати билан туман ҳокими Зойир Алиқулов аҳолини улуғ байрам билан қутлади. Туманда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар хусусида гапирди.

[gallery-11093]

– Бу йилги табиатнинг серёмғир келиши оламшумул ўзгаришларга ҳамоҳанг шаклда халқимизнинг пок ва эзгу ниятлари амалга ошмоқда, – деди туман раҳбари. – Яна бир масала туманимизда “Деҳқонобод Текстил” тикув фабрикасининг фойдаланишга топширилиши ва ушбу фабрикада 200 нафардан ортиқ туманимиз хотин-қизларининг банд этилиши, йил якунига қадар улар сонининг 500 нафарга етказилиши, туманимиз ҳотин-қизларига байрам туҳфаси бўлди. Куни кеча туманда бир кунда 9 та замонавий лойиҳалар асосида кўприкларнинг фойдаланишга топширилиши ҳам туманимизда Инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишларимиздан бири холос. Муҳтарам Президентимиз ёрдамлари билан 2023 йилда маҳаллаларда равон йўллар, соғломлаштириш йўлакчалари, ичимлик сув таъминоти, янгидан-янги мактаблар, болалар боғчалари, кўп қаватли уйлар қуриш, маҳаллаларни янада обод ва кўркам қилиш, туманимизнинг кўркига янада кўрк қўшиб, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш юзасидан жуда катта марраларни белгилаб, амалга оширамиз.

Халқимиз байрамлар арафасида эзгу ишлар рўёбини кўришни истайди. Хусусан меҳр ва саховат байрами ҳисобланадиган Наврўз арафасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор кўплаб оилалар ҳолидан хабар олинди. Озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди ва бу каби ишлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Тантанали байрам тадбирида бу жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтилди, дастур давомида деҳқонободнинг миллий маданий қиёфаси, қадриятларини тараннум этувчи куй қўшиқлар куйланди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.