Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўз байрами ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну-кун ишламоқда
18:21 / 2022-03-22

Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, Наврўз байрами муносабати билан ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун беш кун кетма-кет дам олиш кунлари давом этмоқда.

Ана шу даврда халқимизнинг хотиржамлиги ҳамда саломатлигини таъминлаш — ўта муҳим масала.

Шундан келиб чиққан ҳолда, байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб фаолият кўрсатмоқда.

ССВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, байрам ва қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда:

- 995 та оилавий поликлиника, 858 та оилавий шифокор пункти,

- туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,

- тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритмоқда. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилган.

Мамлакатимиз бўйлаб 2 минг 861 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.  

Бундан ташқари, 238 та туғруқ муассасаси ҳам узлуксиз иш олиб бормоқда.

Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва  ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

ЎзА