Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўз – 2021: Чортоқ туманида ёпиқ сузиш ҳавзаси очилди
21:15 / 2021-03-19

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, ёш авлод вакилларини спортга жалб этиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатларда чекка ҳудудларда ҳам бу борадаги шароитларни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида барпо этилиб, Наврўз айёми арафасида фойдаланишга топширилган замонавий ёпиқ сузиш ҳавзаси фикримизнинг ёрқин далилидир.

Таъкидлаш ўринлики, ёпиқ сузиш ҳавзаси ҳозиргача вилоятнинг тўртта ҳудуди, яъни Наманган шаҳри, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида фаолият кўрсатаётган эди. Эндиликда чортоқлик ёшлар ҳам бундай шароитлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

[gallery-1663]

Баҳор байрамига муносиб туҳфа бўлган, Дўстлик маҳалласида 60 сотих майдонда давлат бюджетидан ажратилган 6 миллиард 200 миллион сўм ҳисобига қуриб битказилган мазкур иншоот туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилди. 11×25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббийлар ва шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, тиббиёт ва дезинфекция қилиш учун махсус хоналар ва 120 нафар томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар мавжуд.

Нуронийлар ва ёшлар иштирокида рамзий лента кесилиб, туман фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш спортчиларнинг ота-оналари янги спорт иншооти, унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ёш спортчилар кўргазмали чиқишлари йиғилганларга ўз маҳоратини намойиш қилди.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА