Навоийхонлик тадбирлари давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида буюк аллома Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни таниқли шоир ва жамоат арбоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раиси Зиёвиддин Мансуров кириш сўзи билан очиб, шоирнинг сермазмун ҳаёти ва бой ижодий мероси ҳақида сўз юритди.
[gallery-10524]
Вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзолари Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқиди. Шунингдек, олий ўқув юртлари талабалари томонидан шоир ғазалларининг хорижий тиллардаги талқини барчага манзур бўлди. Навоий сиймоси акс эттирилган саҳна кўринишлари, мумтоз куй-қўшиқлар даврага янада файз киритди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА