Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоийуран”: муваффақиятга эришишда муҳим қадам
14:06 / 2023-01-23

Қарор ва ижро

“Навоийуран” давлат корхонасини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси ва операцион самарадорлигини ошириш дастури бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 14 июлдаги “2022-2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда геология, қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларининг операцион самарадорлигини ошириш, техник-технологик жиҳозланганлик ҳолатини яхшилаш мақсадида техник аудитдан ўтказиш, консалтинг компаниялар томонидан берилган тавсиялар ва кўрсатмаларни босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш белгиланган эди.  

– Корхонанинг 2030 йилга қадар ривожланиш стратегияси ва операцион самарадорлигини ошириш дастурини ишлаб чиқиш трансформация жараёнларининг энг муҳим босқичларидан биридир, – дейди “Навоийуран” давлат корхонаси бош директорининг трансформация жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари - Лойиҳа офиси раҳбари Ҳасан Ҳайдаров. – Ривожланиш стратегияси бу белгиланган мақсадларга эришишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар режаси бўлиб, у турли вазиятларда ҳаракатлар алгоритмларини умумлаштиришда ва корхонанинг муваффақиятга эришишида муҳим аҳамиятга эга. Стратегия ёрдамида корхонанинг истиқболдаги ҳаракат йўналиши аниқ кўрсатиб берилади ва бу корхонанинг рақобатбардош бўлишини таъминлайди. Мазкур йўналишда “McKinsey & Company” ва “Boston Consulting Group” консалтинг компаниялари вакиллари билан музокаралар олиб борилиб, компаниялар мутахассислари томонидан берилган тавсиялар асосида шартнома шартларини белгиловчи техник топшириқ лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ўрнатилган тартибда комплекс экспертизадан ўтказилди.

“Навоийуран” ДК томонидан қарорда қўйилган талабларга жавоб берадиган халқаро консалтинг ва рекрутинг компаниялари ўртасида трансформация жараёнида иштирок этиш учун тендер ўтказилган эди.

Тендер натижаларига кўра, “McKinsey & Company” ғолиб, деб топилган. Ҳозирда компания билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиб, 2030 йилга қадар ривожланиш стратегиясини ва операцион самарадорлигини ошириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида амалий ишлар бошлаб юборилди.

 

А.Бўриев, ЎзА