Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоийуран” ДК ходими халқаро кўрик-танловда тақдирланди
15:06 / 2026-02-19

Ўзбекистон – Малайзия ҳамкорлигида “Илм-фанни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва халқаро илғор тажрибалар” мавзусида ўтказилган нуфузли илмий-амалий конференция доирасида халқаро кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Корхона ахборот хизматининг хабар беришича, танловда Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди катта инспектори Моҳигул Эсонова “Ўзбекистонда гендер тенглик сиёсати: жаҳон тажрибаси, мавжуд муаммолар ва стратегик саноат соҳасида аёллар ролининг трансформацияси (“Навоийуран” давлат корхонаси мисолида)” мавзусида инглиз тилида тайёрланган илмий мақоласи билан иштирок этди.

Ушбу илмий ишда гендер тенглик сиёсатининг замонавий ёндашувлари, халқаро амалиёт билан уйғунлашган миллий тажриба, стратегик саноат тармоқларида аёллар иштирокининг институционал ва функционал жиҳатдан кенгайиши, шунингдек, соҳада мавжуд муаммоларнинг таҳлилий ечимлари ёритилган. 

Ғолибга халқаро “Эл-юрт фахри” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири