Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоийуран” ДК халқаро сертификатга муносиб кўрилди
12:00 / 2023-05-02

“Навоийуран” давлат корхонасида жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари “CERT INTERNATIONAL” Халқаро сертификатлаштириш органи бош мутахассислари ва аудиторлари томонидан Халқаро стандартлар ISO 9001, ISO 14001, ISO 45001 талабларига асосан сертификатлаштириш аудитининг 2-босқичи ўтказилди.

Президентимизнинг 2022 йил 14 июлдаги “Навоийуран” ДКда 2022-2030 йилларда уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмини ошириш ҳамда трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори талабларини бажариш мақсадида корхонада ISO 9001, ISO 14001, ISO 45001 халқаро стандартларга мувофиқ интеграциялашган бошқарув тизимини жорий этиш ва халқаро сертификат олиш режалаштирилган.

Аудит сўнггида компаниянинг Бош аудитори Владимир Береснев иштирокида корхона масъул раҳбарлари ҳамда муҳандис-техник ходимлари билан якуний учрашув ўтказилди.  

Унда “Навоийуран” давлат корхонаси халқаро стандартлар ISO 9001, ISO 14001, ISO 45001 талабларига мувофиқ интеграциялашган бошқарув тизими халқаро сертификатига лойиқ деб топилгани эълон қилинди.

Ушбу халқаро сертификат яқин кунларда “CERT INTERNATIONAL” ташкилоти Бош директори томонидан топширилиши режалаштирилган.

 

А.Бўриев,  

ЎзА