English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоийуран” давлат корхонасида ярим йиллик натижалар таҳлил қилинди
13:47 / 2025-07-10

“Навоийуран” давлат корхонасида “Корхона фаолиятининг биринчи ярим йиллик якунлари ва 2025 йилга белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишига оид асосий вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб корхонанинг сўнгги вақтларда эришган ютуқларига эътибор қаратилди. Хусусан, корхонанинг 300 миллион доллар миқдоридаги 5 йиллик евробондларини 6,70 фоиз купон ставкасида жойлаштирилганлиги ҳамда Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида корхонанинг ваколатхонасини очиш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилгани алоҳида таъкидланди. 

Йиғилишда асосий эътибор рақамлар ортидаги реал ҳолатни таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама этиш ва уларни бартараф этиш бўйича қатъий чоралар белгилаш, 2025 йил охиригача уран ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан бирга таннархни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги айтиб ўтилди. 

Шунингдек, ишлаб чиқаришдаги айрим муаммоларга тўхталиб, муҳокамалар жараёнида таркибий бўлинмалар раҳбарлари йўл қўйган камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. 

Йиғилиш якунида корхонанинг барча бўлинмалари учун ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар, экспорт, геология-қидирув ишларини кенгайтириш, бурғилаш ускуналарини етказиб бериш, янги қабул қилинаётган ходимларнинг малакасини ошириш, шунингдек, молиявий масалалар бўйича вазифа ва устувор йўналишлар белгилаб олинди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири