Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийшунослик масалаларига бағишланган халқаро конференция (+видео)
23:25 / 2022-02-08

Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий ижоди қанчалик улкан бўлса, у қолдирган бой мерос атрофида олиб борилган тадқиқотларнинг ҳам ҳисоби йўқ. Ўзбек адабиётшунослигида бу каби тадқиқотлар сермаҳсуллиги билан бошқа соҳалардан ажралиб туради.

Ижодиёти бамисоли чексиз уммондек бу муҳтарам зотнинг шахсини, ҳар бир асарини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ўрганиш, ҳозирча назардан четда қолиб келаётган жиҳатларига эътибор қаратиш навоийшунослар олдида турган ғоят муҳим вазифадир. Шунинг учун ҳам Ҳазрат Навоий таваллуд куни муносабати билан Навоийхонлик кечалари, учрашувлар ва конференциялар ташкил этилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/s33FwXcKoJc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Жорий йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ҳамкорлигида улуғ мутафаккир Алишер Навоий адабий ва илмий меросини ўрганиш масалаларига бағишланган халқаро конференция ташкил этилди.

Анжуманга тақдим этилган маърузаларнинг мавзулари ранг-баранг бўлиб, уларда навоийшуносликдаги янги қарашлар, Навоий асарларини адабиётшунослик ва тилшунослик нуқтайи назаридан илмий тадқиқ этиш, Навоийнинг таржимашуносликка қўшган улкан ҳиссаси ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Файзулло Яҳёев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА