Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийнинг Қозоғистон билан ҳудудлараро ҳамкорлиги янада кенгаяди
15:06 / 2021-11-26

Айни пайтда Навоий вилояти ҳокими в. б. Нормат Турсунов «Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик» форумида иштирок этиш мақсадида Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бўлиб турибди.

«Трансчегаравий ҳамкорлик – ўсишнинг янги нуқталари» мавзусидаги мазкур форум Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари раҳбарлари олдига янги вазифаларни қўймоқда ва ўзаро алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар эшигини очмоқда.

Форумда Навоий вилояти раҳбари сўзга чиқиб, Қозоғистон ҳудудлари раҳбарлари ва ҳокимларини ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда давлатларимиз раҳбарларидан ўрнак олишга чақирди ҳамда бу борада трансчегаравий ҳудудлар намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.

Маълумки, Навоий вилоятининг Учқудуқ, Томди ва Конимех туманлари Қозоғистон Республикаси Қизилўрда вилоятининг Қармақши ва Шиели, Туркистон вилоятининг Шардара туманлари билан чегарадош бўлиб, умумий чегара 620 километрни ташкил этади.

Қозоқ халқи ва Навоий вилоятини жуда кўплаб тарихий ва қариндошлик ришталари боғлаб туради.

Бутун қозоқ халқи орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган мутафаккир Aйтеки Би Байбекули айнан шу ҳудудда яшаб ўтган. Нуротадаги "Aйтеки Би" мақбарасига Қозоғистондан ҳар йили минглаб меҳмонлар ташриф буюради. Бугунги кунда вилоятда 40 мингга яқин қозоқлар истиқомат қилади ва бу энг катта диаспора ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Навоий вилоятининг қозоғистонлик ҳамкорлар билан барча йўналишлардаги икки томонлама муносабатлари жадал ривожланиб бормоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўн ойида Навоий вилояти корхоналарининг Қозоғистон компаниялари билан ташқи савдо айланмаси 2020 йилда товар айирбошлаш ҳажмига нисбатан 20 фоиздан ортиқ ўсди.

Пандемияга қарамасдан, жорий йилнинг ўн ойида маҳсулот экспорти 2 баробар, импорти эса 1,1 баробар ошди. Шунингдек, ушбу кўрсаткичларни янада ошириш учун катта салоҳият мавжуд.

Вилоят ҳудудида Қозоғистон сармояси иштирокидаги 10 та корхона фаолият юритмоқда. Улар асососан, тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишлардан иборат. Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги 3 та савдо уйида эса Навоий вилояти корхоналари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Форумда 5 та қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича экспорт шартномалари келишиб олинди. Шу билан бирга, кейинги икки йилда Қозоғистон Республикаси билан ташқи савдо айланмасини икки баравар ошириш режалаштирилмоқда.

 

Навоий вилояти ҳокимлиги 

ахборот хизмати.