Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийни билмак – маърифат нишони
20:03 / 2024-02-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. 

Бухоро шаҳридаги 29-математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳам Навоий сиймосига эҳтиром кўрсатилди. Эрта тонгдан мактаб радиоси орқали буюк шоир ғазаллари янгради. Сана муносабати билан ташкил этилган “Навоийни билмак – маърифат нишони” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирда эса ўқувчилар томонидан ҳазрат Навоийнинг ҳаёти ва ижоди асосида тайёрланган саҳна кўринишлари ижро этилди. 

Бу каби тадбирлар ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга, аждодларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. 

[gallery-15893]

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА