Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийни англамоқ бахти
12:58 / 2026-02-08

Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан “Навоийни англамоқ бахти” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда адабиётшунос олимлар - Андижон давлат университети профессор-ўқитувчилари, ижодкорлар, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими ходимлари иштирок эт. 

Унда сўз олган Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Маҳмуджон Исроилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фарид Усмон, Андижон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири Фарҳод Усмонов ва бошқалар буюк бобокалонимиз, жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аллома, сўз ва шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти,ижоди, унинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳияти хусусида гапирди. 

- Улуғ Навоийни қанча кўп ўқисак, унинг бетакрор ижодини теранроқ англаб бораверамиз, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Фарид Усмон. – Навоийни англаш орқали эса ўзлигимизни, тарихимизни янада чуқурроқ ўрганамиз. Ўзлигини, юртнинг буюк ва шонли тарихини теран билган инсон ҳақиқий Ватан фидойисига айланади.  

Шунингдек, тадбир доирасида “Мен Навоийни қанчалик биламан?” мавзусида иншолар танлови ҳамда викторина ўтказилди. Унда иштирок этган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими ходимлари ўзларининг Навоий ҳаёти ва ижодига оид билимларини синовдан ўтказди. 

Тадбирда соҳа ходимлари томонидан намойиш этилган Навоийнинг ҳаёти ва фаолиятига оид саҳна кўринишлари, ўқилган ғазал ва рубоийлар тадбирга ўзгача файз киритди. 

Якунда иншолар танлови, викторинанинг ғолиб ва совриндорлари муносиб рағбатлантирилди. 

Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари