Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийлик журналистларга эҳтиром кўрсатилди
17:48 / 2023-06-27

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан навоийлик бир гуруҳ фаол ижодкорлар Навоий вилояти ҳокими томонидан рағбатлантирилди.

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, юртимизда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини, уларнинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш, медиа тармоқларининг ҳуқуқий, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янгилаш, техник-технологик жиҳатдан модернизация қилиш, журналист касбининг ижтимоий мақоми, нуфузини кўтариш, соҳа ходимларининг меҳнатини моддий, маънавий рағбатлантириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди.  

Қайд этиш керак, айни пайтда Навоий вилоятида 27 та газета, 1 та телевидение ва радио ҳамда бир қатор мустақил интернет сайтларида 200 нафардан ортиқ ижодий ходимлар меҳнат қилмоқда. Уларнинг 57 нафари Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзосидир. Шунингдек, бугун вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари Ахборот хизматлари ҳамда корхона ва ташкилотлар матбуот хизматлари ҳам самарали фаолият юритмоқда.  

[gallery-12525]

Айни пайтда оммавий ахборот воситалари вакилларининг 1 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, 1 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 4 нафари “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари нишондорлари, 4 нафари эса “Шуҳрат” медали совриндоридир. Жорий йил 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан ўтказилган “Олтин қалам” миллий танловида Навоий вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири Марғуба Бобоназарова муносиб иштирок этиб. совриндор бўлди.  

– Бугунги кунда давлат бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қолаверса аҳолининг мавжуд муаммоларини кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқишда журналистларнинг роли ошиб бормоқда, – дейди фахрий журналист, “Саломатлик” газетаси муҳаррири Иброҳим Жумаев. – Буни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган таҳлилий материаллар, журналистик текширув ишлари ва танқидий кўрсатувлар сони ортиб бораётганида кўриш мумкин.  

Тантанали тадбирда бир гуруҳ ОАВ вакиллари, фахрий журналистлар ва блогерларга вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи”, “Ташаккурнома”си ва қимматбаҳо совғалари топширилди.  

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА.