Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийлик талабалар ва ўқитувчилар билан учрашув
15:02 / 2022-11-03

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов Навоий давлат педагогика институти фаолияти билан танишди.

Дастлаб институт ректори Баҳодир Собиров ҳамда профилактика инспектори Нодир Ҳайитов билан институтда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактика тадбирлари, ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари хусусида фикр алмашилди.  

Вазир ўринбосари талабалар турар жойида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишди ва талабалар билан мулоқот қилди. Ўрганишлар давомида талабаларнинг яшаш шароити, институт раҳбарияти томонидан уларга яратиб берилаётган имкониятлар, хусусан, компьютер хонаси, маънавият ва кутубхона ҳамда ошхонадаги шароитлар кўздан кечирилди.  

Мулоқотлар жараёнида вазир ўринбосари талабалар ўртасида китоб танловларни мунтазам ўтказиб бориш, янги-янги танловлар ташкил қилиб, талабалар қамров даражасини янада ошириш бўйича ўз таклифларини берди.  

Мактабгача ва бошланғич таълим факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек Санъатшунослик факультетининг фаол талабалари билан учрашди. Мазкур факультетнинг янги таъмирдан чиққан биноларини кўздан кечириб, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга яратилган шароитлар билан танишар экан, замонавий дарсликлар яратиш, дарс жараёнларини замон талабаларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш, хусусан, янги, инновацион педагогик технологияларни қўллаш орқали талабаларга зарур билимларни етказиш юзасидан ўз тавсияларини берди.  

Талабалар билан учрашувда ўз касбидан ташқари ҳозирги замон талаб этадиган касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни пухта ўрганиш лозимлиги таъкидланди. Талабалар билан ўзбек, инглиз ва рус тилларида суҳбатлашилди.  

 

Абдували Бўриев,

ЎзА