Навоийлик талаба йилнинг энг фаол ёши
Навоийлик Қуанишбек Ережепбаев Қорақалпоғистон Республикасида Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан маданият, санъат, ижодиёт, журналистика, спорт соҳаларини ва тадбиркорликни кенг ривожлантириш, тинчликни таъминлаш, шунингдек мазкур соҳаларда ютуқларга эришган энг фидойиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Хошамет” тадбирида “Йилнинг энг фаол ёши” номинасияси ғолиблигини қўлга киритди.
Конимех туманида туғилган Қуанишбек Ережепбаев Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 4-босқичида таҳсил олади. Шу кунга қадар у халқаро кўрик-танловда, шунингдек, “Лучший молодой учёный СНГ–2020” халқаро кўрик-танловида тиббиёт йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритган.
Қуанишбек 2020 йилда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган эди.
А.Бўриев, ЎзА