Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийлик қишлоқ аёлларининг бир гуруҳи вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланди
14:14 / 2022-10-15

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрда ўтган йиғилишида қабул қилинган «Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш тўғрисида»ги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида расман эълон қилинган. Бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатлари қаторида мамлакатимизда, хусусан, Навоий вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.

Айни пайтда вилоятимизда 200 мингдан ортиқ хотин-қизлар қишлоқ ҳудудларидаги маҳаллаларда истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқа ер майдонидан самарали фойдаланиш каби йўналишларда фидокорона меҳнат қилиб келишмоқда.  

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан жорий йил октябрь ойи мобайнида вилоятнинг барча ҳудудларида 100 дан ортиқ маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этилган бўлса, уларда 20 минг нафардан зиёд хотин-қизлар қамраб олинди.  

Бу турдаги манзилли дастурлар доирасида вилоятнинг қишлоқ ҳудудларидаги хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган 15 турдаги кўрик-танловлар ташкил этилди, халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилаётган 100 нафардан ортиқ аёллар ҳудудий ҳокимликлар даражасида тақдирланди. 

Бугун вилоят ҳокимлигида ҳам навоийлик қишлоқ аёлларининг бир гуруҳини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи М. Мамадиярова барчани байрам билан қутлаб, ўз соҳасида фаол бўлган хотин-қизларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғаларини топширди, дея хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.  

 ЎзА