ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида «Чорвачиликда наслчилик ишлари, чорвачиликнинг барча соҳаларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган тадбирлар, соҳага янги технологияларни жорий этиш» мавзусида пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди.
[gallery-8514]
Пресс-турда дастлаб оммавий ахборот воситалари вакиллари Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ҳамда вилоят “Чорванасл” марказида мавжуд махсус воситалар биопрепаратларни ташиш воситалари, суюлтирилган азотни сақлаш ускунаси ҳамда лаборатория фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Тадбир доирасида ташкил этилган матбуот анжуманида вилоят “Чорванасл” маркази раҳбари Пўлат Дусенов вилоятдаги чорвачилик, наслчилик ишлари хусусида ахборот берди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА