Навоийлик мактаб ўқувчиси 12 та олийгоҳ талабалигига қабул қилинди
Бугунги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Ёшларимиз ўз билимларини намойиш қилган ҳолда муддатидан аввал турли хорижий давлатлар университетлари талабаси деган номга сазовор бўлаётир.
Жумладан, Навоий шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Фозилбек Сафаров бир вақтнинг ўзида АҚШ, Европа, Жанубий Корея ва Ўзбекистоннинг 12 та олийгоҳлари талабалигига қабул қилиниб, 382 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант соҳибига айланди.
Шунингдек, Ф.Сафаров математика ва инглиз тили фанлари бўйича 1070 балл тўплаб халқаро SAT сертификатини ҳам қўлга киритди ва халқаро олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлди.
А.Бўриев,
ЎзА