Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийдаги навбатдан ташқари сессиясида қандай масалалар кўрилди?
20:57 / 2020-09-09

Бугун Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.


Бугун Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Кенгаш раиси, шаҳар ҳокими М.Бозоров бошқариб борди.

Сессияда дастлаб, депутатлар томонидан Навоий шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили бошланиши жараёнларига тайёргарлик ҳолати, мактабларда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда дарс машғулотларини ташкил этилиши ва таълим муассасаларини санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

photo_2020-09-09_20-56-20.jpg

photo_2020-09-09_20-56-39.jpg

Шунингдек, сессияда “Навоий шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда йўлга қўйиш, мактабгача таълим муассасаларининг санитария-гигиена талабларига жавоб бериши ҳамда гигиеник воситалар билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрсида”ги масала муҳокамалар марказида бўлди.

Бундан ташқари, сессия кун тартибида Навоий шаҳрида куз-қиш мавсумига ўз вақтида, сифатли тайёргарлик кўриш, шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати каби бўйича ахборотлар тингланди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ж.Хўжаев иштирок этди.

Сессияда кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

photo_2020-09-09_20-56-27.jpg

photo_2020-09-09_20-56-30.jpg