Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда 5 сотих ер 383 миллион сўмга сотилди
16:20 / 2020-07-25

Тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича онлайн савдолар курашларга бой ўтди.

Бугун e-auksion.uz платформасидаги онлайн аукционлар қизғин кечмоқда. Тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича онлайн савдолар курашларга бой ўтди.

- (№0234042) Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридаги бошланғич нархи 9,5 млн.сўм бўлган ер участкаси учун 383,6 млн.сўмлик нарх тасдиқланди. Аукцион савдоси 11 нафар иштирокчи ўртасида қизғин кечди. Ушбу ер участкасида 5 қаватли ва ундан юқори кўп қаватли турар-жой қурилишига рухсат берилган.

- (№0234429) Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги бошланғич нархи 3,2 млн.сўм бўлган ер участкаси учун 220,5 млн.сўмлик нарх тасдиқланди. Аукцион савдосида 35 нафар иштирокчи ўртасида қизғин савдо кечди. Ушбу ер участкасида дўкон, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, ошхона, кафелар, савдо уйлари, клиникалар, диспансерлар, дорихоналар, нонвойхоналар, меҳмонхоналар, офис бинолари, кир ювиш, тозалаш ва ювиниш хоналари ташкил этишга рухсат берилган.

- (№0234826) Фарғона вилояти, Данғара туманидаги бошланғич нархи 6,7 млн.сўм бўлган ер участкаси 163,9 млн.сўмга реализация қилинди этилмоқда. Аукцион савдосида 4 нафар иштирокчи қатнашди. Ушбу ер майдонида савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуришга рухсат берилган.

Бундан ташқари, давлат объектларини ижарага бериш бўйича савдолар ҳам курашларга бой тарзда ўтди. Мисол учун:

- (№0234670) Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманидаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 10,1 млн.сўм бўлган нотурар жой учун 82,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.

- (№0234666) Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 2,1 млн.сўм бўлган мактаб ошхонаси учун 40,2 млн.сўм нарх тасдиқланди. Аукцион савдосида 5 нафар иштирокчи қатнашди.

Аукцион савдоларининг шаффофлик ва очиқлик тамойиллари асосида ўтиши учун барча имкониятлар мавжуд бўлиб, исталган фуқаро мулкни электрон онлайн аукционда қатнашиб сотиб олиши мумкин.

"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида ўтказилаётган савдолар ҳақида батафсил маълумот олиш учун e-auksion.uz сайтининг Телеграмдаги расмий саҳифасига ташриф буюришингиз мумкин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги
"Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК​