English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда “Ёшлар куни”да 73 нафар жуфтлик никоҳдан ўтади
12:09 / 2021-06-30

30 июнь – Ёшлар куни

“Ёшлар куни”да Навоий шаҳар “Тинчлик” бекатидаги темир йўл тизимида ишлайдиган Аббос Шапиев ҳамда Таманно Барноева бугун Хатирчи тумани ФҲДЁ бўлимида биринчи бўлиб никоҳларини қайд этди. Куёв Хатирчи туманидан, келин эса навбаҳорлик. Бу икки ёш касби туфайли умр йўлларини бирлаштирди.

Оила муқаддас даргоҳ. Оилани расмийлаштириш эса муҳим жараёнлардан бири.  

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Нодира Самандарованинг маълум қилишича, жорий йилнинг май ойида ФҲДЁ органларига Навоий вилоятида оила қуришни истаган ёшлар томонидан 857 та ариза келиб тушган. Шундан 73 таси бугун – 30 июнь – “Ёшлар куни”да ўз никоҳларини расмийлаштиради.

ФҲДЁ мудираси Манзура Қўлдошева ёшларга никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топширди.

 

Абдували Бўриев, ЎзА