Навоийда “Yangi nafas” мусобақаси 6800 нафарга яқин иштирокчини бирлаштирди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Yangi nafas” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар 3 км масофани босиб ўтдилар.
Республикамизнинг 16 та шаҳри “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” ягона шиори остида бирлашди. Иштирокчилар учун ягона старт эрталаб соат 6:30 да берилди.
Мусобақа ғолиби ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Мазкур мусобақада 6800 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.
[gallery-13410]
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА