Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда яна тўртта ихтисослаштирилган мактаб очилади
12:51 / 2022-03-16

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятда АКТни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда ҳудудий бошқарма бошлиғи Жамшид Жўраев 2021 йилда вилоятда замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар, “Бир миллион дастурчи” ва жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, 2021 йилда 148,2 минг рақамли 109 та замонавий телекоммуникация қурилмалари ўрнатилиб, станциялар сони 179 тага ва умумий сиғими 222,4 мингга етказилди. Шунингдек, 2,7 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 6,7 минг километрга, кенг полосали портлар сони 98,6 мингтага оширилиб, умумий сиғими 233,7 мингтага етказилди.

– Вилоятда 1067 та ижтимоий соҳа объектлари оптик толали алоқа линиялари ва бошқа технологиялар қўлланган ҳолда интернет хизматлари билан таъминланган, – дейди ҳудудий бошқарма бошлиғи Ж.Жўраев. – Шунингдек, мобиль алоқа қамровини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида 2021 йил давомида 133 та янги база станциялари ўрнатилди ва 240 та мавжуд база станциялар модернизация қилинди. Натижада аҳоли масканлари мобиль алоқа билан 95 фоизга ҳамда кенг полосали мобиль интернет хизмати билан 91 фоизга қамраб олинди.

Бугунги кунда Навоий вилоятида мобиль алоқа база станцияларининг умумий сони 1932 тани ва мобиль абонентлар сони 932 минг нафарни ташкил этмоқда. Ўтган йиллар давомида мобил алоқа ва мобил интернет қамрови умуман мавжуд бўлмаган, олис Конимех туманининг “Пахтакор”, “Фидокор”, “Дунгалак”, “Маданият”, Нурота туманининг “Катта иж”, “Сувлиқ”, “Пойга”, “Чуқурқудуқ”, Қизилтепа туманининг “Янгиҳаёт”, “Оқ соч”, Учқудуқ туманининг “Кўкпатас”, “Мингбулоқ” аҳоли яшаш масканларига интернет хизмати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус, жумладан, учинчи ташаббус доирасида 11 та туман ва шаҳарнинг барчасида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди. Ўқув марказларида бугунги кунга қадар 6 минг 357 нафар ёшлар ўқишга жалб қилиниб, шундан 4581 нафари муваффақиятли тугатди ва махсус сертификатга эга бўлди. Шу билан бирга вилоятдаги мавжуд умумтаълим мактабларида рақамли технологиялар йўналишида 1570 та тўгарак ташкил этилиб, 15,6 минг нафардан ортиқ ўқувчилар жалб қилинган.

Шунингдек, ёшлар ахборот технологиялари соҳасида стартап лойиҳаларни амалга оширишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида, 2022 йил феврал ойида Навоий давлат педагогика институтида Инкубация маркази ташкил этилган бўлса, Навоий давлат кончилик институтида марказни ташкил этиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

– Бирлашган Араб амирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида вилоятда 152 минг 292 нафар ёш www.uzbekcoders.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, 100 минг нафари битирувчи сертификатини қўлга киритган, – дейди Ж.Жўраев. – Навоий шаҳридаги 8-сон умумтаълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаби ташкил этилди. Мактабда 2 та информатика, 1 та робототехника, 1 та рақамли кутубхона ва ўқитувчилар хоналари ташкил қилинган. Жорий йилда қўшимча равишда яна 4 та ихтисослаштирилган мактаб очилиши режалаштирилган.

Матбуот анжуманида чекка ҳудудларда интернет тезлигини ошириш, умумтаълим мактабларида АКТдан унумли фойдаланиш ҳолатларини мониторинг қилиш, тизимдаги қисқа рақам имкониятларини янада кенгайтириш, “Электрон поликлиника”, “Болалар боғчаси” ахборот тизимиларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

[gallery-6167]

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА