Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда Тошкентга олиб кетилаётган 1,8 тонна алюминий тўхтатиб қолинди
17:02 / 2022-02-14

Кармана туманидаги ЙПХ масканида Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида рангли металларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, “Бухоро - Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, фуқаро А.М. бошқарувидаги Исузу юк машинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда машинада ҳеч қандай ҳужжатларсиз 6 млн. 918 минг сўмлик 1 825 кг алюминий металл парчалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан  суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЎзА