Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда “Қизлар овози” вилоят форуми бўлиб ўтди
10:19 / 2021-12-11

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ёш хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини янги босқичга кўтариш, жамиятда хотин-қизлар мавқеини ошириш, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қизлар сафини кенгайтириш орқали жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, ёш хотин-қизларнинг руҳий ва маънавий зўриқишининг олдини олиш мақсадида “Ўзбекистон ёшлар форуми – 2021” доирасида “Қизлар овози” клубининг вилоят форуми ҳамда “Миллий либослар намойиши” бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрдаги ёшлар билан учрашувида кўтарилган ёш оилалар ажримининг сабаб ва оқибатларини танқидий-таҳлил қилиш, ёш хотин-қизлар билан ишлашнинг замонавий модулини яратиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий саводхонлигини ошириш мақсадида “Қизлар овози” платформаси доирасидаги лойиҳаларга старт берилиб, қанчадан қанча истеъдодли қизлар бир мақсад атрофида бирлашди. Бугунги кунда 8 та йўналишда фаолият олиб бораётган “Қизлар овози” клубининг 173 аъзоси бор.

– “Қизлар овози” клуби аъзолари хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги муаммо ва ечимлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатларда акс этган, бироқ амалда ёш хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оилаларда миллий қадрият, ёш хотин-қизларнинг ахлоқий меъёрлари масалалари бўйича ўзларининг креатив ғоялари билан аслида бир эзгу мақсад атрофида эканликларини кўрсата олди, – дейди Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси қошидаги “Қизлар овози” клуби бош координатори Гулҳаё Равшанова. – Ўтган давр мобайнида клубга хотин-қизлар томонидан 81 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 23 таси ижобий ҳал этилиб, 49 таси юқори мутассади ҳамкор ташкилотларга йўналтирилди ва айни пайтда 9 та мурожаат ўрганиб чиқилмоқда.

 Клуб аъзолари томонидан оилалар ажралишининг олдини олиш, гендер тенгликни таъминлаш, ёш хотин-қизларнинг руҳий ва маънавий зўриқиши олдини олиш, оилалар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида вилоятдаги 19 та нотинч бўлган оилалар муаммолари ўрганилиб, шундан 6 таси ижобий ҳал этилди ва 13 та оилалар муаммоларини ўрганиш бўйича мутассади ҳамкор ташкилотларга йўналтирилди.

Шунингдек, вилоятдаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида миллий ҳунармандчилик, компьютер саводхонлиги, бизнес режа тузиш, иссиқхона, ширинлик маҳсулотлари йўналишлари бўйича онлайн маҳорат дарслари ўтказилиб 320 нафардан зиёд хотин-қиз иштироки таъминланди.

Таъкидлаш ўринлики, 2019-2021 йиллар давомида вилоят “Қизлар овози” клуби томонидан 37 та лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳалар доирасида 451 та ижтимоий кўмакка муҳтож ва кам таъминланган оилаларга кўмаклашилди. Вилоятдаги ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларда “Тадбиркорлик ва бизнес асослари” ўқув курси ташкил этилиб, уларга ижтимоий дафтарларга киритилган хотин-қизлар жалб этилмоқда. Ўқув курсларни муваффақиятли тугатган хотин-қизларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, назоратга олинган.

Тадбир якунида бир қатор ҳамкор ташкилотлар ва фаол қизлар Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдували Бўриев, ЎзА