Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда пластик шаклдаги кадастр паспорти берила бошланди
16:05 / 2021-10-13

Энди фуқаролар ва тадбиркорлар Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказидан пластик шаклдаги янги намунадаги кадастр паспортини биргина мурожаат орқали олади.

Кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк объекти тўғрисида барча маълумотларни ўзида сақлайди. Жумладан, кадастр рақами, кўчмас мулк объектининг эгаси, ЖШ ШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами), кўчмас мулк объектининг тури, кадастр схемаси ва ҳоказо.

Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд бўлиб, ушбу тизими орқали мулкдорлар ваколатли ташкилотларга мурожаат қилмасдан, кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтда уяли телефондаги махсус иловалар орқали олишлари мумкин.

 

 Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА