Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда “Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021” ойлиги якунланди
13:09 / 2021-12-25

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида “Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021” ойлиги доирасида ўтказилган лойиҳалар якунига бағишланган фестиваль ўтказилди.

Унда барча туман ва шаҳарларда ўтказилган лойиҳаларда фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ёшлар қатнашди.

Таъкидлаш ўринлики, Форум доирасида “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш”, “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, интеллектуал салоҳиятли фаол ва ташаббускор ёшларни тарбиялаш”, “Ёшлар ўртасида илм-фанни янада ривожлантириш, уларни IT ва хорижий тилларни ўрганишдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш”, “Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш орқали юксак маданиятли ва ватанпарвар ёшлар ҳаракатларини ташкил этиш” ҳамда “Ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган учрашув ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш” каби 5 та йўналишда 60 дан ортиқ турли лойиҳа ва тадбирлар ўтказилди.

[gallery-5219]

Ойлик доирасида барча шаҳар-туманларда лойиҳалар бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, тадбирлар асосан маҳаллаларда секторлар кесимида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Форумнинг сўнги кунида Қизилтепа туманида намунавий тарзда лойиҳалар якуни бўйича тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, ёшларни ҳарбий ватанпарлик, ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий хизматчилар чиқишлари, отлиқлар ва техникалар ҳаракати ҳамда қурол-яроқлар кўргазмаси орқали “Ҳарбий парад” ташкил этилди. Уюшмаган ёшлардан ташкил этилган 12 та жамоа иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилиб, билимдон ёшлар сараланди.

Ёшларни мусиқа ва санъат, спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Эстрада”, “Мақом”, “Рақс”, “Театр”, “Мини футбол”, “Сузиш” бўйича танлов ва мусобақалар ўтказилди. Барча ҳудудларда ўтказилган лойиҳаларда фаол иштирок этган ёшлар муносиб рағбатлантирилди.

Якуний концертда туман ва шаҳарларда ўтказилган танлов ва мусобақаларда 1-ўринни қўлга киритган ёшлар ва гуруҳлар муносиб тақдирланди.

Фестиваль сўнгида эса анъанага кўра, мушакбозлик уюштирилди.

Абдували Бўриев, Сирож Арслонов (фото), ЎзА