Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда миллий табиат боғи ва давлат қўриқхонаси ташкил этилди
12:23 / 2022-02-20

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1 миллион 200 минг гектар бўлган “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи ва Томди туманида умумий майдони 40 минг гектар бўлган “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси ташкил этилди.

Мазкур давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасалари  Президентимизнинг жорий йил 16 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан ташкил этилди.

– Миллий табиат боғи ва давлат қўриқхонаси фаолияти йўлга қўйилиши натижасида Қизилқум чўлининг марказий қисмидаги табиий мажмуа ва объектлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган 30 дан ортиқ турдаги ноёб ҳайвон турлари, 10 дан ортиқ ўсимлик турлари ҳудудий жиҳатдан муҳофаза остига олинади, – дейди Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Зубайда Душанова. 

– Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ноёб ҳайвон тури – жайроннинг Қизилқум чўлидаги популяциясининг қарийб 80 фоизи ҳаёт кечиради. Ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкил этилиши минтақадаги табиий мажмуаларнинг қайта тикланишига ва экологик хавфсизликка бўлган таҳдидларнинг, яъни, чўлланишнинг ортиб бориши, ҳавонинг қум ва чанг зарралари билан ифлосланиши, иқлимнинг кескин ўзгаришига таъсир кўрсатувчи салбий омилларнинг олди олинишига шароит яратади. 

“Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи ва “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонасининг ташкил этилиши натижасида яқин ўн йилликда ҳайвонларнинг бош сони камида 15 фоизга ортиши, ўсимлик популяцияларининг тарқалиш ареаллари 20 фоизга кенгайиши имконини беради. 

Абдували Бўриев, ЎзА