Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда маҳалла фаолларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди
17:10 / 2020-11-12

Мукофотни ўз эгаларига шаҳар ҳокими М.Бозоров тантанали равишда тақдим этди.

Навоий шаҳар ҳокимлигида коронавирус пандемияси даврида фидокорона меҳнат қилиб, алоҳида жонбозлик кўрсатган 46 нафар маҳалла фаолларига Президентимиз фармони билан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди.

Мукофотни ўз эгаларига шаҳар ҳокими М.Бозоров тантанали равишда тақдим этди. Юксак эътибор ва эъзоз маҳалла ходимларини кучига-куч қўшиб, уларни янги марралар сари руҳлантирди.

Дарҳақиқат, халқимиз бошидан ўтказаётган синовли кунларда маҳалла фаоллари ҳам беминнат хизмат қилмоқда. Улар ўз олдига қўйилган вазифани адо этиш баробарида, маҳалла аҳлини яқин кўмакчисига айланди. Зеро, жонажон юртимизда меҳнат қилган ҳамиша эъзоз топади. Бугунги тадбир ҳам бу ҳаётий ҳақиқатнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Сирож АСЛОНОВ олган суратлар, ЎзА