Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда “Камалак юлдузлари” танлови ғолиблари аниқланди
11:03 / 2023-12-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, ёшлар ишлари, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда маданият бошқармалари ҳамкорлигида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Фестиваль Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодини намоён қилишига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

[gallery-15125]

Таъкидлаш керак, фестивалда иштирок этиш учун жами беш мингдан зиёд иштирокчидан аризалар қабул қилинди. Улардан 295 нафари танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ижодкорлар якка ёки жамоавий тарзда 6 та йўналиш ҳамда 8 та номинация бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.
Якуний натижаларга кўра, ғолибликни қўлга киритган 54 нафар иштирокчи “Камалак юлдузлари – 2023” республика болалар ижодиёти фестивали статуэткаси, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ЎзА фотомухбири Сирож АСЛОНОВ олган суратлар.