English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари сайланди
11:22 / 2023-10-06

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг синф, мактаб, туман-шаҳар, вилоят ҳамда республика сардорлари ҳар йили янги ўқув йили бошида сайлаб олинади. Ушбу анъанага мувофиқ, Навоий вилоятдаги 367 та мактабнинг 6283 та синфида синф сардорлар сайлови ўтказилди.

Жараён Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий бўлими, Ёшлар ишлари бошқармаси туман бўлимлари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилди.

Якунда вилоят мактабларининг “Камалак” синф сардорлари 3569 нафар, “Иттифоқ” синф сардорлари 2714 нафар этиб сайланди. Мактаб “Камалак” ва “Иттифоқ” сардорлари эса 367 нафардан ҳамда йўналиш сардорлари 4404 нафар сайланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Камалак” болалар ташкилоти аъзолари сафини кенгайтириш мақсадида ҳар йили ўтказиб келинаётган сардорлар сайловининг вилоят босқичи ҳамда “Сардорлар форуми” вилоятдаги “Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилди.

Форум доирасида сардорлар учун йўналишлар асосида ўқув-семинарлар ташкил этилди. Энг иқтидорли, шижоатли ёшлардан иборат вилоят сардорлари овоз йиғиш орқали сайланди ва уларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг ишонч ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

[gallery-13881]

ЎзА фотомухбири
Сирож Аслонов олган суратлар.