Навоийда истиқлол тантанаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳридаги “Амфитеатр” мажмуасида Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тантаналари ўзгача шоду хуррамлик билан ўтказилди.
“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган байрам дастурида таниқли санъаткорлар, фольклор жамоалари, ёш ижрочиларнинг Ватан, Мустақилликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари, жозибадор рақслари ҳамда юртимиз шарафини юксалтираётган спортчиларнинг бетакрор чиқишлари дилларга сурур бағишлади.