Навоийда “Илм-маърифат боғи” барпо этилмоқда
Навоий шаҳрида барпо этилаётган “Илм-маърифат боғи” ҳудуддаги маданий ҳордиқ учун хизмат қиладиган истироҳат боғлари сонини яна биттага кўпайтиради.
Навоий шаҳрида барпо этилаётган “Илм-маърифат боғи” ҳудуддаги маданий ҳордиқ учун хизмат қиладиган истироҳат боғлари сонини яна биттага кўпайтиради.
Авваллари эътибордан четда қолган ушбу жой шаҳар ҳокимлигининг саъй-ҳаракатлари билан сўлим ва хушманзара масканга айланмоқда.
Мўъжазгина боғда шаҳар аҳли ва меҳмонларининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликлар яратилмоқда. Турли кўринишдаги декорациялар, замонавий типдаги тунги ёритгичлар, анвойи гуллар киши баҳру дилини очиб, кўнгилларга хушнудлик улашади.
Истироҳат боғи шу кунларда фойдаланишга топширилиш арафасида бўлиб, айни пайтда бу ерда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.