Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда илк пилла ҳосили қабул қилинди
20:38 / 2023-05-08

Шу кунларда республикамиз бўйлаб пилла хирмондан кўтарилмоқда. Пиллакорлар учун машаққатли меҳнатларнинг роҳатини кўрадиган пайт келди. Хусусан, Навоий вилояти Кармана туманидаги “Кармана ипак-қурти уруғи” уруғчилик заводида илк пилла ҳосилини қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди.

Унда касаначиларга топширган пиллалари учун тарози устида нақд пул кўринишида меҳнат ҳақлари тўлаб берилди ҳамда эсдалик совғалар улашилди.  

Тадбирдан сўнг, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда вилоят “Агропилла” МЧЖ мутасадди ходимлари тумандаги пилла теримига киришган касаначилар хонадонларига бориб, терим жараёнларини ўрганди. Пиллакорларга эсдалик совғалари топширилди.  

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Навоий вилоятида жорий баҳорги пилла етиштириш мавсумида 18 минг 799 қути ипак қурти боқилиб, шундан 1 минг 90 тонна ҳўл пилла ҳосили олиш режа қилинган.  

ЎзА