Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда икки беморнинг ҳам аҳволи қониқарли
19:15 / 2020-04-10

Бугунги кунда мутахассислар хулосасига кўра, вилоятда даволанаётган коронавирусга чалинган 2 нафар беморнинг аҳволи қониқарли.


Навоий вилоятидаги 8 та сиҳатгоҳларга коронавирус пандемияси мавжуд хорижий давлатлардан чартер рейслар орқали олиб келинган 529 нафар фуқаро умумий карантин назоратига олинган эди. Бундан ташқари дастлаб, эҳтиёт чораси сифатида 2808 нафар фуқаро уй карантинда шифокорлар назоратига олинди.

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, айни пайтда 2193 нафар фуқаро уй карантинида бўлиб, 3 минг 30 нафар карантиндан чиқарилиб, ўз уйларига кузатилган. Ҳозирча яна 2 нафар фуқаро сиҳатгоҳларда карантинда қолмоқда.

Бугунги кунда мутахассислар хулосасига кўра, вилоятда даволанаётган коронавирусга чалинган 2 нафар беморнинг аҳволи қониқарли.

Маълумот ўрнида, коронавирус инфекцияси аниқланиб, Навоий шаҳрида даволанаётган икки нафар фуқаро (она ва ўғил) Навоий вилоятига Тошкент шаҳридан меҳмон сифатида келганларида уларда касаллик белгилари борлиги аниқланиб карантинга олинган ва шифохонага ётқизилган. Ҳар иккала бемор ҳам Тошкент шаҳри Бектемир туманида доимий яшаб келган.