Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда Хитой институти филиали ва хитой тилини ўргатувчи марказ очилди
19:32 / 2025-06-11

Навоий давлат университети ва Хитойнинг “Geely Holding” корпорацияси ўртасида тузилган халқаро ҳамкорлик шартномасига асосан университетда “Смарт Хитой тили таълим маркази” очилди.

Унда Навоий давлат университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талабалар, Хитойнинг “Geely Talent Development Group” ҳамда “Geely Auto Group” компаниялари раиси, компания вакиллари ва инвесторлар иштирок этди. 

Тадбирда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, илм-фан ҳамда таълим соҳасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани ҳақида сўз юритилиб, ушбу янги марказ икки томонлама дўстона муносабатларнинг яққол ифодаси экани алоҳида қайд этилди. 

Тадбир давомида иштирокчилар янги марказда яратилган шарт-шароитлар, техник жиҳозлар ва таълим услублари билан танишди. Таълим муассасасида сунъий интеллектга асосланган халқаро стандартларга мос гибрид таълим модули яратилади. Бу ерда талабалар хитой тилини замонавий технологиялар асосида ўрганиш имкониятига эга бўлади.

[gallery-23859]

Университетда Xinwey институти филиалининг очилиши эса ҳар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим қадами сифатида эътироф этилиб, нафақат хитой тили ва маданиятини чуқур ўрганиш, балки илмий алмашинув, қўшма дастурлар ҳамда малака ошириш имкониятларини ҳам кенгайтиришга хизмат қилади. 

Хитойлик ҳамкорлар томонидан янги институт учун зарур бўлган ўқув-услубий адабиётлар ва техник жиҳозлар тақдим этилди.

Очилиш маросимидан сўнг икки томон вакиллари ва талабалар иштирокида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Унда таълим соҳасидаги ҳамкорлик, тил ўрганишдаги инновацион ёндашувлар ва ёшлар учун яратилаётган имкониятлар тақдимот қилинди. Яқин истиқболда амалга ошириладиган янги инвестицион лойиҳалар муҳокама қилиниб, шартномалар имзоланди.

Икки томонлама ўтказилган расмий музокараларда ҳамкорлик истиқболлари, таълим ва фан соҳасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Жумладан, “Geely - Navoiy” STEM мактабини ташкил этиш, Навоий шаҳрини Geely компаниясининг Марказий Осиёдаги экспорт марказига айлантириш, Geely технопарки ва инновацион мактаб очиш, “Яшил” саноат ва экологик технологиялар парки, электромобиль технологиялари бўйича ҳамкорлик лойиҳалари илгари сурилди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари